АВЖЛИГИМ – СЕН… Эй, ҳаёт, эй боғбон, Сенга биз бир меҳмон. Давлатинг кам бўлмас Айласанг бахт эҳсон. Тотлигим – сен, орзу, Шодлигим – сен, орзу. Чашмажон, эй чашма, Шошма, жоним, шошма. Ўтмасин бу боғдан Тоза диллар ташна. Мавжлигим – сен, орзу, Авжлигим – сен, орзу. Куйла, ён, эй кўнглим, Эт баён, эй кўнглим, Бахт оғам […]

ОЗОД ШАРАФУДДИНОВ

Ўзбекистон қаҳрамони, профессор 1979 йилнинг баҳорида Москвада СССР Ёзувчилар союзи қошидаги ўзбек адабиёти советининг йиғилишида ўзбек шеъриятининг аҳволи, қатор шоирларнинг ижоди муҳокама қилинди. Ижоди муҳокама бўлганлардан бири Ҳусниддин Шарипов эди. Унинг ижоди ижоди ҳақида сўзлаган нотиқларнинг ҳаммаси Ҳусниддинни ўз ижодий қиёфасига эга, услуби шаклланган забардаст шоир деб таъкидлашади. Ю.И. Суровцев, М.Н. Пархоменко, 3.С. Кедрина каби […]

ОЙБЕК

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик, Давлат мукофоти соҳиби. Ўзбекистонда адабиёт соҳасида ёш талантли шоирлар, адиблар сафиқалинлашди… шоирлар ўзбек бармоқ вазнида ёзиб, халқ юрагига яқин, халқ тилидаги орзу ва шодликларни куйлаган самимий қўшиқлар, достонлар яратмоқдалар. Мана талантли шоир Ҳусниддин Шарипов шеърлари: самимий, ҳисларга бой,  нозик лирикаси гўзал, хаёл дунёси кенг, унинг «Қуёшга ошиқман» достони бу айтган гапларимнинг […]

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР

Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси, Давлат мукофоти соҳиби. Қайси куни «Кизил Ўзбекистон» газетасида адабий саҳифа чиқди. Унда ёш шоирлардан Ҳусниддин Шариповнинғ «Ирода» деган  шеъри босилиб чиқди. Афсуски, шеър ўкишни билмайман билсам ўкиб берардим. Майли, ўзингиз ўкиб оларсиз. Шеърда қум бўрони таъсвир этилади. Кимдир бунақа ҳодисани ҳалокат деб ҳисоблар. Аммо шоирнинг ўзидек ёш бир геолог ўзи бу ерларга […]

АСҚАД МУХТОР

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти соҳиби. Ҳусниддин Шарипов поэзиясидаги оддий суҳбат интонацияси, албатта, аввало шоир талантининг табиийлигидан. Бу унинг ижодий ўзига хослигида муҳим хусусият булиши билан бирга, умуман поэзиямизнинг энг яхши анъаналарига дахлдорлигини ҳам кўрсатади. Поэзиямиздағи бу интонация ҳақида ўйлаганда, аввало Маяковскийнинг Александр Сергеевич Пушкин билан, Қуёш билан суҳбатлари ёдга тушади Твардовскийда эса суҳбат интонацияси […]