ЖОН ОНАЖОНЛАР

Қалблари қайноқ жон онажонлар, Сўзлари қаймоқ жон онажонлар, Тишлари дурдай, ўзлари хурдай, Кўзлари порлоқ жон онажонлар, Оҳ, яна оҳ-оҳ, жон онажонлар. Қиз ва ўғилнинг жони ўзингиз, Лутфу ақлнинг кони ўзингиз, Барча сомондир, дони ўзингиз,

УЧРАШУВ

Автобус келгунча гаплашиб турдик. Нарх-наво, об-ҳаво бўлди тилларда. Ҳолбуки, хаёлим кезарди нурдек У билан ўқиган мовий йилларда. Чап мийиғидаги тилла тишини Тинмай парпиратиб сўзларкан, у ҳам, Эҳтимолки, менинг — озғин кишининг — Дўмбоқ ёшлигимни эслади бир дам. Учувчи бўлгин деб қистарди мени, Қўшиқларимиз ҳам эди шу ҳақда. Мен оқ қанотимга кўндириб уни, Ўйнатиб келишни қилгандим […]

ОРЗУ — ИШОНЧ БИЛАН…

Юпка панель девор зилзилага яхши, Сир сақлашга ярамас унча. Қўшнимнинг кўшнисин куйиб ғўнғиллаши Тинмасмиш тун ярим бўлгунча. Девор ҳам эрирмиш тутганича қулоқ: «Нимадан қўрқасан, туғавер, хотин,

СИЗ ТУҒИЛГАН КУН

Онажон, Сиз — мангу гуганмас кўклам, Қалб борки, бир умр кўкламга мафтун: Лаззатли, шафқатли, нурли бу олам Менга ҳам туғилди Сиз туғилган кун, Хаёт ва коинот касб этди мазмун. Отажон, биздайин ижодингиз бор, Демакки, учарга канотингиз бор, Экиб-ўриб ўтган ҳаётингиз бор,

ДАНАГИДАН МАҒЗИ ШИРИН

Ҳаёт қозонида шунча йил қайнаб, Яна қайтмоқдаман болалик томон. Тонгларни оқшомга улаймиз ўйнаб Мен ҳамда неварам мулла Сарваржон. Бирга эмаклаймиз, Мудраймиз бирга, Каптардек «ғу-ғу»лаб берамиз овоз. Тиши ўтмаса-да ҳали кўп сирга, Электр нелигин билади шоввоз.

ОНА НАВОСИ

Кечалар узундир, кечалар узоқ, Гоҳ кўзим илинмас тонг қадар, болам. Кўнгил мавжларига солганда қулоқ, Хаёлга не келиб, не кетар, болам. Фарзанддир онанинг умрига гултож, Дардига малҳам-у, бахтига йулдош, Ҳеч кимни этмасин ҳеч кимга муҳтож, Миннат ёш жонингни оғритар, болам.

МУХАББАТ БОР ЭКАН, ДЎСТЛАР

Жаҳонда борки парвона, муҳаббат бор экан, дўстлар, Кўнгил чўғланди мастона, муҳаббат бор экан, дўстлар. Яшил қозонда куртак ҳам, жўшиб, бодроқланар ногоҳ, Севиб бўлмайди хуфёна, муҳаббат бор экан, дўстлар. Ҳаволар ел билан гулбарг, гулим деб титрагай япроқ, Эгилгай мевадан шона, муҳаббат бор экан, дўстлар. Умид боғида қад ростлаб, ўтиб армонли йуллардан, Ҳақиқат бўлдн афсона, муҳаббат бор […]

НАБИРАЛАР — БОЙЛИКЛАРИМ

Бувижон куйлайди Ўтса найлай кўкламларим, Келса найлай кузларим ҳам. Кўнглим менинг бўлмас ярим, Ҳеч бўлмагай кўзларим нам. Ҳар сония топгай қадр, Қайтар яна ёш чоғларим: Атрофимда парвонадир Набиралар — ўртоқларим. Сизлар борки, бўлмас адо Тил учида болим менинг.

БАХТИЁР БЎЛИНГ

Мунча шўхсиз, мунчалар ширин, Боғлардаги олма, нормисиз? Ошкор айланг энди қалб сирин, Бахтлимисиз, бахтиёрмисиз, Онажонлар, бахтиёр бўлинг. Булбул бўлиб этсангиз нидо, Товус каби қилсангиз жило, Кимлар сизга айлар жон фидо, Бахтлимисиз, бахтиёрмисиз, Жонажонлар, бахтиёр бўлинг.

БИР САЛОМ

Бир ҳокимнинг ёлғизи, Барно қизи бор эди. Қизнинг эса оқ юзи, Қора кўзи бор эди. Қиз довруғи баайни Зиё бўлиб сочилар, — Тез орада саройни Босиб кетли совчилар. Куёвларнинг бағоят Баланд бўлиб таъмаси, Басавлат ва бадавлат