Камгапми, сергапми — аёл яхшидир, Беғамми, сергакми — аёл яхшидир, Бўштобми, пишиқми — аёл яхшидир, Аччиқми, чучукми — аёл яхшидир. Бўгилманг «ошириб юборди, деб сал» Мақтовнинг озидан кўпроғи афзал.
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | No Comments »
Обод маҳалламизда Бир ўспирин яшарди. Бўлсаям сочи қисқа, Мажнун диб ўйлашарди. Тап тортмайин бизлар ҳам Куйдирардик баралла: — Воҳ, поччажон, поччам Шкалад олиб бералла…
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | No Comments »
Қалбларни эритиб, сел айлар дутор, Гул сочса ақс этиб боғларда баҳор, Ҳар гулнинг кўксида бир армони бор: Харидорин кутмоқ қийин иш экан. Узоқми – яқинми, айтмаслар нега, Чироқми – чақинми, айтмаслар нега, Эртами – бугунми, айтмаслар нега, Харидорин кутмоқ қийин иш экан. Бир оламга татир мушки анбари, Меҳри вафо эрур севан фанлари,
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | No Comments »
Биласизми, қадим-қадимда Куз бўлмаган, киш ҳам бўлмаган. Гул ва япрок. кучган заминда Одамлар ҳам сира ўлмаган. Яллаларга туташиб «ёр-ёр», «Ёр-ёр»лардан алла туғилиб, Яшайверган ҳамма бахтиёр, Боғлар аро қушдай йиғилиб. Йиллар ўтиб, Қаригач кам-кам Ва ғарқ бўлгач хусни ажинга,
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | No Comments »
Дилбар нақадар офатижондир, Ҳар боқишининг нархи жаҳондир. Ёр, тингла сўзим, айла ҳаёт бахш Ё ўтга отиб, хас каби ёндир. Дармон бўладир оз эса оғу, Ортиқча даво кони зиёндир. Кўп эзма, товонимга қолурсан, Лек уйламагил: «Тегса товондир». Жаннатга кирар қайта одамзод, Орзуларига етса қачондир!
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | No Comments »
Бошимда чайқалиб турган соябон, Билмадим, чинорми ёки қайинми?! Билагим тутмоқчи бўлар бир ўғлон, Айтинг, тутқизайми — тутқизмайинми? Қайдан томирларга кирмоқда титроқ Бағримни силкитар бир севинч, бир оҳ, Жонни жизиллатган тиконми, тирноқ, Фариштами у ё шайтон лаинми? Севги висол десам, риёзат дерлар, Севги жаннат десам, қиёмат дерлар,
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | No Comments »
Аёл чин тиллодир, босмас уни занг, «Хотин — жон эгови» деган гап ёлгон. Яшашнинг лаззатин билмоқ истасанг, Балерина қизга уйлан, эй ўғлон! Ширин куйлар узра сен ҳам қоқ қанот, Заррин нур ёрдирсин бошингга фалак. Ёринг, __________не гудозга солса-да ҳаёт, Бўлгай атрофингда гирдикапалак.
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | No Comments »
Умринг ўтиб боради, Уйлан, болам, уйлан. Бахтинг йўртиб боради, Уйлан, болам, уйлан. Тўйга чорлаб элини, Чоллар боғлар белини, Зўрға толдик келинни, Уйлан, болам, уйлан, Ёр бошида гул парда, Бахтинг кулсин минг марта,
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | No Comments »
Бахт билан пайваста ўтган он ширин, Бир умрлик бўлса бахт, чандон ширин. Нон ушалган чоғда хуш орзу билан Хар ушалган пурзиё армон ширин. Кўнса офтоб жуфт ниҳолиинг бошига, Гул бўлар гўзал ва бўлгай дон ширин. Бол бўлиб эрийди воизлар тили, Камсуханлар оғзида толқон ширин.
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | 1 Comment »
Агар ишғ мулкининг боғбони бўлса, Адолат айласин имкони бўлса. Бировни этмасин бир гулга абгор, Бировнинг безавол бўстони бўлса. Чароғн айламас орзу уйин бахт, Муҳаббат аҳлининг армони бўлса. Нечук ором топар жоним-фариштам, У шаҳло кўзларинг шайтони бўлса?!
Filed under: Аёллар ва ҳаёллар on 9 сентября, 2009 | No Comments »
Recent Comments