ЖОН ОНАЖОНЛАР

Қалблари қайноқ жон онажонлар,
Сўзлари қаймоқ жон онажонлар,
Тишлари дурдай, ўзлари хурдай,
Кўзлари порлоқ жон онажонлар,
Оҳ, яна оҳ-оҳ, жон онажонлар.

Қиз ва ўғилнинг жони ўзингиз,
Лутфу ақлнинг кони ўзингиз,
Барча сомондир, дони ўзингиз,
Бахт ила ўртоқ жон онажонлар,
Оҳ, яна оҳ-оҳ, жон онажонлар.

Сиз ила ҳамдам бахту саодат,
Сизда саодат, бизда садоқат,
Бўлса бу олам соғу саломат,
Қуш каби қувноқ жон онажонлар,
Оҳ, яна оҳ-оҳ, жон онажонлар.
1978.

2 комментария to “ЖОН ОНАЖОНЛАР”

  1. Ассалому алейкум мухтарам Хусниддин ака. Исмим Илхом, Тошкентдан. Кизинигиз, Хурматли Замира опани шогирдлариман …Улар бизага бериб келаетган илм ва хает сабоклари бизни хаетда уз урнимизни топишга ердам бериб келмокда. Шундай мухтарам устозни оталарини яъни сизнинг сайтингиз борлигини эшитиб хурсанд булдим ва сайтингизга кирдим. Шеърларингиздан бахраманд булдим. ЖОН ОНАЖОНЛАР ва ОНА МЕХРИ шеърингиз алохида эътиборимни узига тортди. Чурук маъноли, хаетдан сабок берувчи шеърингиз учун миннатдорчилик билдирмокчиман. Шеърларингиз хает сукмоклари хакида уйланиб, гузалликларидан бахра олишга ундайди. Чукур маъноси одамни уйлантириб куяди. Сиз хакингизда Замира опамла гапириб берадилар, сиздек улуг одамнинг кизи эканликларидан гурурланадилар. Бизлар эса уз урнида шундай улуг зотлардан илм олаетганимизга сизлардан миннатдормиз !!!
    Хурмат ва эхтиром ила…
    Илхомжон

  2. Домла Халк шоири унвони муборак булсин!

Добавить комментарий