УЙЛАН, БОЛАМ

Умринг ўтиб боради,
Уйлан, болам, уйлан.
Бахтинг йўртиб боради,
Уйлан, болам, уйлан.

Тўйга чорлаб элини,
Чоллар боғлар белини,
Зўрға толдик келинни,
Уйлан, болам, уйлан,

Ёр бошида гул парда,
Бахтинг кулсин минг марта,
Шундай яхши кунларда
Уйлан, болам, уйлан.

Гилам ёздик супага,
Салом бердик кудага,
Жоним сенга садара,
Уйлан, болам, уйлан.

Музлар эриб сой бўлсин,
Қозон-товоқ мой бўлсин,
Қаторингда ой бўлсин,
Уйлан, болам, уйлан.

Омад кўнсин дастингга,
Давра тўлсин дўстингга,
Куз тегмасин хуснингга,
Уйлан, болам, уйлан.
1994.

Добавить комментарий