ОФАТИЖОН

Дилбар нақадар офатижондир,
Ҳар боқишининг нархи жаҳондир.

Ёр, тингла сўзим, айла ҳаёт бахш
Ё ўтга отиб, хас каби ёндир.

Дармон бўладир оз эса оғу,
Ортиқча даво кони зиёндир.

Кўп эзма, товонимга қолурсан,
Лек уйламагил: «Тегса товондир».

Жаннатга кирар қайта одамзод,
Орзуларига етса қачондир!

Умрим бўйи содиқ, садағангман,
Сен ҳам мени севгингга ишонтир.

Ҳуснингдан исинмок. умидида
Пойингга урар бошни жаҳонгир:

— Бу хаста кўнгил қулфини очмоқ
Бизларга қийин, сенга осондир.

1994.

Добавить комментарий