ГУЛ АРМОНИ

Қалбларни эритиб, сел айлар дутор,
Гул сочса ақс этиб боғларда баҳор,
Ҳар гулнинг кўксида бир армони бор:
Харидорин кутмоқ қийин иш экан.

Узоқми – яқинми, айтмаслар нега,
Чироқми – чақинми, айтмаслар нега,
Эртами – бугунми, айтмаслар нега,
Харидорин кутмоқ қийин иш экан.

Бир оламга татир мушки анбари,
Меҳри вафо эрур севан фанлари,
Нозу истиғноли бўлса ҳам бари,
Харидорин кутмоқ қийин иш экан.

Ҳар нафас тақдирнинг ихтиёрида,
Тақдиринг таниб ол ақлинг борида,
Ҳаёт деб аталган бахт бозорида
Харидорин кутмоқ қийин иш экан.

Гул сўраб айланар кимдар растани:
Бу дунё бош – оёқ севги маскани,
Даволар бўлса-да ҳуснинг хастани,
Харидорин кутмоқ қийин иш экан.

Узоқми – яқинми, айтмаслар нега,
Чироқми – чақинми, айтмаслар нега,
Эртами – бугунми, айтмаслар нега,
Харидорин кутмоқ қийин иш экан.

1994

Добавить комментарий