АСҚАД МУХТОР

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти соҳиби.

Ҳусниддин Шарипов поэзиясидаги оддий суҳбат интонацияси, албатта, аввало шоир талантининг табиийлигидан. Бу унинг ижодий ўзига хослигида муҳим хусусият булиши билан бирга, умуман поэзиямизнинг энг яхши анъаналарига дахлдорлигини ҳам кўрсатади.

Поэзиямиздағи бу интонация ҳақида ўйлаганда, аввало Маяковскийнинг Александр Сергеевич Пушкин билан, Қуёш билан суҳбатлари ёдга тушади

Твардовскийда эса суҳбат интонацияси бой ҳаётий тажрибани ифодалаш услубига, поэзияда ҳақиқий бадиий халқчиллик учун кураш қуролига айланади. Бу ҳусусиятлар нуқтаи назаридан, Маяковский, Твардовский поэмаларининг Ҳусниддин Шариповга таьсири бевоситадир деб айтиш мумкин

Суҳбат интонациясидаги лиризм Уйғун ва Ҳусниддин Шарипов поэмаларида — ички хусусият, у чекинишлардагина ёки буёқ сифатидагина берилмайди, балки бутун асар структурасини тузишда бош ролни ўйнайдиган, кескинлик, ҳиссий ҳаяжон ва динамикани таьминлайдиган умумий руҳдир.

Ҳусниддин Шарипов асарлари оддий шеьрий суҳбатларга ўхшаб кетиши билан оригиналдир. Бу ҳолат поэтик сўзга ишонч ва табиийлик каби илиқ ҳислар бағишлайди.

«Шеьрий суҳбатлар». «Ёшлик» журнали, 1983 йил» №2»

Обсуждение закрыто.